Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Апрель/2020   Жамият

Ўзбекистонда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги кенг нишонланади

ТОШКЕНТ, 22 апрель. /“Дунё”  АА/. “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”  АА мухбири.


Қарорга мувофиқ, 2020 йил октябрь ойида мамлакатимизда буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги кенг нишонланади.

Камолиддин Беҳзод хотирасини абадийлаштириш мақсадида пойтахтимиз  кўчаларидан бирига унинг номи берилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

Шунингдек, “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови ташкил этилади, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб борилади.

Қарорга кўра, 2020 йил 15 сентябрга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбони замонавий қиёфада қайта ташкил этилади ва унинг ҳудудидаги Камолиддин Беҳзод ҳайкали 2022 йилда бронзадан ясалади.

 Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси) ташкил этилади.

Марказ фаолияти 2022 йил 1 январдан, Рассомлик маҳорат устахонаси фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабига юртимиз тасвирий санъатига улкан ҳисса қўшган атоқли ижодкор Павел Беньков номи берилади.

2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгиланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Диний...

Бугун эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаро...

БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг баён...

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Терроризмга қарши кураш бошқармас...

Тошкентда ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро...

Бугун Тошкентда ёшлар ҳуқуқларига бағишланган «Ёшларни глобал ҳаракатларга жалб этиш» мавз...

Сўнгги янгиликлар