Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар Италия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

РИМ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Италиянинг «Askanews» онлайн-нашрида «Ўзбекистон, фуқароларнинг конституциявий ислоҳотлар бўйича 48 минг таклифи» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Унда қайд этилишича, Конституциявий комиссияга фуқаролардан келиб тушган қарийб 50 минг таклиф конституциявий ислоҳотлар объектив зарурат эканлигидан далолат беради.

«Ўзбекистоннинг амалдаги Конституцияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, янги Конституция республикани «Мустаҳкам ҳуқуқий асос ва узоқ муддатли ривожланиш ва фаровонлик стратегияларининг ишончли кафолати»ни таъминлаши керак», деб таъкидланади материалда.

Нашрда қайд этилганидек, Президент Ўзбекистонда ўлим жазосини тақиқлаш, ҳар бир фуқаро учун бутун мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш ва  яшаш ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, мамлакатдан эркин чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳуқуқи кафолатлари, хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси, фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари, уй-жойнинг дахлсизлиги ва суд қарорисиз уй-жойдан маҳрум қилишнинг иложи йўқлигини Конституцияга мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирди.

«Бундан ташқари, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча ғов ва тўсиқларни олиб ташлаш, мамлакатда товарлар, хизматлар, меҳнат ва молиявий ресурсларнинг айланиши учун барча шароитларни яратиш, иш жойида инсон ҳуқуқлари ва муносиб иш ҳақи ҳимоясини таъминлаш, бола туғилиши ёки туғилиши муносабати билан аёлларни ишдан бўшатиш ва иш ҳақини камайтиришни тақиқлаш, давлат органлари ва муассасалари фаолиятининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, ҳукуматни шакллантиришда Олий Мажлис ваколатларини кенгайтириш, ички ва халқаро алоқаларни ривожлантириш учун конституциявий кафолатларни кучайтириш таклиф этилмоқда», деб ёзади «Askanews».

Мавзуга оид

Эрондаги ватандош: Бош қомусимизга ўзгар...

ИҲТ котибиятининг туризм департаменти директори, ватандошимиз Жасур Ражабов Ўзбекистон Кон...

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар И...

Италиянинг «Askanews» ахборот агентлиги томонидан «Ўзбекистонда янги конституциявий ислоҳ...

«Hanshin Engineering & Construction» кор...

Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари бугун уш...

Сўнгги янгиликлар