Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар Қозоғистон ОАВ диққат марказида

НУР-СУЛТОН, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Қозоғистон кенг жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Конституциясини ислоҳ қилиш жараёнини алоҳида эътибор билан кузатмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.


Хусусан, «Liter» онлайн-нашрида мамлакатимиз Асосий қонунини такомиллаштиришнинг мақсад ва моҳиятига бағишланган туркум материаллар эълон қилинди.

Улардан бирида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Конституциявий комиссия аъзоси Иномжон Қудратовнинг Конституцияни ислоҳ қилиш тамойилларига бағишланган фикрлари баён қилинган.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар «Инсон шаъни ва қадр – қиммати йўлида», «Инсон-жамият-давлат», «Инсон-энг олий қадрият» тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.

Кенг жамоатчиликдан тушган таклифлар таҳлили шуни кўрсатадики, халқ амалга оширилаётган ислоҳотларда фаоллик кўрсатмоқда, одамларда ўзгаришлар жараёнига ишонч ҳисси ортмоқда. Ташаббускорлар орасида нафақат ҳуқуқий билимга эга олимлар, балки турли ёшдаги кишилар ва турли соҳа вакиллари ҳам борлиги буни тасдиқлайди.

Ўз навбатида, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия йиғилишларида ҳар бир таклиф эътибордан четда қолмагани алоҳида таъкидланди. Улар ахборот-таҳлил гуруҳи томонидан ўрганилди. Комиссияга тақдим этилган таклифлар инсон шаъни ва қадр-қимматини, унинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига асосланган.

«Liter» Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жанибекованинг ҳам фикрларини эълон қилди.  У Конституция жамиятда юз бераётган ўзгаришларга, янги тарихий даврга мос келиши ва мамлакатда демократик ўзгаришларни давом эттириш учун шароит яратиши кераклигини таъкидлайди.

 XXI асрда 90 га яқин давлат конституцияларига ўзгартиришлар киритилди ва тўлдирилди, улар туб ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун бошланган ва жамиятдаги ўзгаришлар даврига тўғри келганлиги сабабли халқ томонидан тўғри қабул қилинди.

«Конституциявий ислоҳот - бу жамиятнинг барча қатламларининг розилигига асосланган жараён», дейди у.

 Нашрда таъкидланганидек, конституциявий ўзгаришлар ва умуман мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асоси аввалги «Давлат — жамият — шахс» ўрнига «Инсон — жамият – давлат» тамойили асосида шахс манфаатларини таъминлашдан иборат.

«Албатта, конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш билан бирга, хорижий давлатлардаги бундай ўзгаришларнинг тажрибасини таҳлил қилиш ва ўрганиш зарур. Конституциямизни такомиллаштиришда нафақат ҳуқуқшунослар, депутатлар, сенаторлар, сиёсатшунослар, олимларнинг, балки ёшлар ва халқнинг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга», - деб қайд этади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Маълумот учун, бундан аввал Қозоғистоннинг «Инфозакон»  интернет-порталида ва «Казинформ» ахборот агентлигида Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар жараёни муҳокамасига бағишланган мақолалар эълон қилинган эди.

Мавзуга оид

АҚШдаги ватандош: Инсон шаъни ва қадр-қи...

«LA Moving Center Inc.» компанияси бош директори Жамолиддин Йўлдошев «Дунё» АА учун шарҳи...

Япониядаги ватандошлар: Давлатимиз раҳба...

Японияда бўлиб турган ватандошларимиз «Дунё» АА учун интервьюларида мамлакатимизда амалга...

БААдаги ватандош: Конституцияда ўлим жаз...

Бирлашган Араб Амирликларида яшаётган ватандошимиз, «Orzu Hospitality Group» компанияси а...

Сўнгги янгиликлар