Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Ноябрь/2021   Ҳукумат

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари юқори тезликда ишлайдиган интернет тармоғи билан таъминланади

ТОШКЕНТ, 22 ноябрь. /«Дунё» АА/. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ҳужжатга кўра, 2022-2024 йилларда Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўлларини мобиль алоқа қамрови билан таъминлаш режа-жадвали тасдиқланди.

Хусусан, 2023 йилга қадар 3,5 маротабагача халқаро маълумотлар узатиш каналининг ўтказувчанлик қобилияти ошириш, маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтириш мақсадида 150 минг километр оптик толали алоқа линиялари қуриш, оптик толали алоқа линияларини барча аҳоли пунктларига етказиб бориш ва уй хўжаликларининг камида 80 фоизини интернет тармоғига кенг полосали симли уланиш назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ, шунингдек, «Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон», «Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой» ва «Ўзбекистон–Туркманистон–Озарбайжон–Туркия» йўналишларида халқаро магистраль каналлари чегара ўтиш нуқталарида қурилади. Хитой ҳукумати томонидан янги уланиш ва ўзаро интернет-трафиги алмашинуви нуқталари ташкил этилади.

2021 йил якунига қадар барча ички ишлар органлари таянч пунктлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органлари профилактика инспекторлари хоналари, халқ таълими муассасалари, давлат архивлари ва ташкилотларини интернет тармоғига кенг полосали уланиши таъминланади.

 Бундан ташқари, 2022 йилдан эътиборан, интернет тармоғига кенг полосали уланиш тармоқларини  лойиҳалаш ва қуришда ўрнатишда маъмурий бинолар ва кўп квартирали уйларни камида 1 Гбит/с, таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа давлат ташкилотларида камида 100 Мбит/с ўтказувчанлик қобилияти билан улаш назарда тутилмоқда.

Мавзуга оид

Оролбўйи минтақасини экологик инновациял...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологи...

Давлат кадастрлари палатасининг қўшимча ...

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига ўзгарт...

Хоразм вилоятида Оролбўйи минтақаси ихти...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва ка...

Сўнгги янгиликлар