Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Май/2020   COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 7 тага ортди


ТОШКЕНТ, 28 май. «Дунё» АА/. 28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 тага ортиб,  3444 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган.

Айни пайтда юртимизда 2694 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

 Мамлакатимизда даволанаётган 736 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар...

Жорий йил 22 сентябрь ҳолатига кўра, тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 977 нафар...

Ўзбекистонда яна 7 киши коронавирусга ч...

10 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқ...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 5 тага ортиб, 172 нафарга етди...

Сўнгги янгиликлар