Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Апрель/2020   COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус билан курашаётган барчага қуч-қувват тилаймиз - таиландлик шифокорлар


БАНКОК, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар Таиланд cоғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан қўллаб-қувватланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, «Таммасат» университети тиббиёт факультети декани ўринбосари профессор Пракитпунт Томтичонга CОВИД-19 пандемияси даврида бутун дунёдаги ҳамкасблари билан мунтазам равишда маълумот алмашиб турганини таъкидлади.

 «Биз кўплаб мамлакатларда пандемияга қарши кўрилаётган самарали чоралар бўйича илғор тажрибани диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Хусусан, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганларга кўрсатилаётган тиббиёт муолажаларидан ҳам яхши хабаримиз бор.  Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқсак баҳолаймиз. Бунинг самарасида инфекция кенг тарқалиб кетишининг олди олинди», - деди профессор.

 Ўз навбатида, Таиланд соғлиқни сақлаш вазирлиги ижрочи директори Сомпоп Плейнарам ҳам Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти жорий этаётган чора-тадбирларни энг самарали йўл, деб таъкидлади. У Таиланд тиббиёт ходимлари номидан Ўзбекистон халқига ва республикада коронавирус билан курашаётган барча тиббиёт ходимларига куч-қувват тилади.

Мавзуга оид

Бишкекда кучайтирилган тартибдаги дезинф...

Бугун, Душанба кунидан бошлаб Бишкекда кучайтирилган тартибдаги дезинфекциялаш ишлари олиб...

Коронавирусга аниқлаш учун апрелда 50 ми...

Айни пайтда тест тизими бўйича клиник синовлар давом этмоқда....

COVID-19: Сешанба куни Ўзбекистонда яна ...

Сешанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 73 минг 2...

Сўнгги янгиликлар