Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Сентябрь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 51 минг 235 тага етди


ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 20 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 минг 235 (+243) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 228 та ҳолат Тошкент шаҳрида, 15 таси Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда мамлакатимизда 47 минг 271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 535 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ўтган 11 соатда 238 кишида ...

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига кўра, 14 август куни соат 10:0...

CCВ: Ўзбекистонда яна 6 кишида коронави...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ортиб, 227 нафарни таш...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси била...

Ўзбекистонда 18 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...

Сўнгги янгиликлар