Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 267 тага ортди


ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 267 тага ортиб,  27 минг 314 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент вилоятида, 84 нафари Тошкент шаҳрида, 39 нафари Бухоро вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. ва Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 18 минг 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган. 9 минг 096 нафар беморга эса шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси...

Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси ан...

Ўзбекистонда ўтган 11 соат ичида 214 киш...

20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар...

Лондонда коронавирус пандемияси шароитид...

Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси Британия-Ўзбекистон дўстлик жамияти ва “Eura...

Сўнгги янгиликлар