Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Апрель/2020   COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар 99 нафарга етди


ТОШКЕНТ, 14 апрель. /«Дунё» АА/. Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 10 нафар бемор буткул соғайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Соғайганлар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Касалликдан тузалган беморларнинг 3 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Самарқанд вилоятидан. Беморлардан икки нафари жорий йил 28 март куни чартер рейс билан Туркиядан Тошкентга келган. Қолган саккиз нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг кичиги 5 ёшда.

Самарали даволаш муолажаларидан кейин сўнгги текширувлар уларнинг хасталикдан буткул фориғ бўлганини кўрсатди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар 99 нафарга етди.

Мавзуга оид

COVID-19: Ўтган бир сутка давомида Ўзбек...

Ўтган бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 211 тага...

Нурмат Отабеков карантин талабларига қат...

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков халқимизга карантин талабларига...

Чортоқ сиҳатгоҳида карантинда бўлган 196...

Корея Республикасидан олиб келиниб, Чортоқ сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган 196 наф...

Сўнгги янгиликлар