Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Сентябрь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 648 тага ортди


ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда 20 сентябрь куни 648 ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Мамлакатимизда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятларида 661 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 51 минг 640 нафар бемордан 47 минг 932 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 минг 275 нафар бемордан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Озарбайжон Ўзбекистонга гуманитар ёрдам ...

Ўзбекистон халқига гуманитар ёрдам тариқасида Озарбайжондан махсус тиббий жиҳозлар жўнатил...

Ўзбекистонда коронавирусдан даволашда қа...

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволашда хлорахин препаратидан ...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд...

7 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган шахслар с...

Сўнгги янгиликлар