Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Сентябрь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 48 мингтага яқинлашди


ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 21 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 минг 789 (+149) тага етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига асосланиб.

Янги касалланиш билан боғлиқ 91 та ҳолат Наманган вилояти, 20 таси Андижон вилояти, 11 таси Тошкент вилояти, 8 таси Қорақалпоғистон, яна 8 таси Бухоро вилояти, 7 таси Навоий ва 4 таси Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 47 минг 932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (93 фоиз) соғайди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ўтган 11 соат ичида 148 киш...

Ҳозирда мамлакатимизда 2 минг 992 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган станд...

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ...

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:...

Ҳамжиҳатлик - пандемияга қарши кураш жар...

Ҳамжиҳатлик - пандемияга қарши кураш жараёнида энг муҳим фазилат ...

Сўнгги янгиликлар