Uz / Ўз Ru En

Toshkent

12/Февраль/2020   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга экспорт харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилиши мумкин


ТОШКЕНТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Бу ҳақда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида сўз боради, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда келтирилишича, маҳаллий экспорт қилувчилар ўз маҳсулотларини автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилганда, уларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат томонидан субсидиялар берилади. Тадбиркорларнинг инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисми учун компенсация тўлаш механизми жорий этилади. 

Лойиҳада, шунингдек, мамлакатда иқтисодий ривожланиш ва инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида қуйидаги ислоҳотларни амалга ошириш кўзда тутилган:

– 2020 йилдан бошлаб давлат томонидан пахта ишлаб чиқариш, унинг нархи ва мажбурий сотиш режасини белгилаш амалиётини бекор қилиш;

– давлатга мажбурий ғалла сотиш режасини 35 фоизга камайтириш;

– жорий йилда лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни камида икки баробарга қисқартириш;

– жорий йил 1 майдан бошлаб брокерларга ички бозорда давлат облигацияларини сотиб олиш, республика тижорат банкларига эса ўз облигациялари ва депозитларини чиқаришга рухсат бериш;

– 800 мингта кенг полосали интернет портлари яратиш ва 12 минг километр оптик толали алоқа линиялари ётқизиш.

Мавзуга оид

Шавкат Мирзиёев: Бу ишларни келгуси 2-3 ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва элект...

Ўзбекистонда талабаларга контракт пулини...

Давлатимиз раҳбарининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш...

Ўзбекистонда Парламентаризмни ривожланти...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож...

Сўнгги янгиликлар