Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистонда мавжуд ёғ-мой саноатидаги қайта ишлаш қувватларини тўлиқ ишга тушириш учун йилига 1,5 миллион тонна соя керак бўлади


ТОШКEНТ, 18 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Украина онлайн форуми давомида «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Аҳрор Абдураҳимов фикр билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистонда ҳар йили 70-80 минг тонна соя ўсимлиги мойи қайта ишланади. Агар фабрикаларимизга соя уруғини етказиб бериш бўйича манфаатли таклифлар бўлса, биз уларни албатта кўриб чиқиб муҳокама қиламиз. Уюшма ҳар йили 30 минг тоннадан ортиқ соя импорт қилади, аммо ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиш учун бизга яна 1,5 миллион тонна соя керак», - деди у.

Аввал хабар қилинганидек, 17 сентябрь куни "Ўзбекистон – Украина: ёғ-мой саноатини ривожлантириш" мавзусида онлайн форум бўлиб ўтди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир.

Мавзуга оид

Туркия билан савдо-иқтисодий ва инвестиц...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов Туркия Республикаси вице-пр...

Ўзбекистон–Россия ҳукуматлараро музокара...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва Россия Федерацияси Бош в...

Ҳиндистонлик тадбиркор: Ўзбекистонда инг...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан Уттар-Прадеш штатида жойлашган «G.D. G...

Сўнгги янгиликлар