Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Сентябрь/2020   Жамият

Ўзбекистонда мобил алоқа интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида юқорилади


ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. «Ookla» компаниясининг “Speedtest.net” хизмати 2020 йил август ойи бўйича янги маълумотларни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотига асосланиб.

Ўзбекистон “Speedtest Global Index” мобил алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтингида 2 та поғонага кўтарилди.

Аниқланган Интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ҳозирги кунда 174 та давлат ичида 97-ўринни эгалламоқда. Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда 2019 йил август ҳолатига кўра, юклаш бўйича аниқланган Интернет тезлиги 1,5 баравар ўсиш кўрсаткичларини қайд этди –  19,49 Мбит/с. дан 29,80 Мбит/с. гача.

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон ижобий натижаларни кўрсатди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз 125-ўринни эгаллаб, 2020 йил август ҳолатига кўра, иккита поғонага юқорилади.

Маълумот ўрнида, Ирландиянинг «Ookla» компанияси Интернет тармоқлари, илова ва технологияларини синов ҳамда тестдан ўтказувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бири. “Speedtest” порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ортиқ тест ўтказилади. Ҳозирги ҳолатига кўра, умумжаҳон фойдаланувчилари томонидан “Speedtest” порталида 28,2 миллиарддан ортиқ тест ўтказилган.

Мавзуга оид

Ватандошларимиз навбатдаги чартер рейc б...

Деҳли вақти билан соат 19:36 (Тошкент вақти билан соат 19:06) учган «Uzbekistan Airways» а...

Андижондаги “Берлин центрум” маркази тал...

Андижондаги „Berlin Zentrum“ тил ўргатиш маркази ҳамда Германиянинг “Günter Papenburg” кор...

Одам савдоси жабрдийдаларига манзилли ёр...

Пойтахтимиздаги "City Palace" меҳмонхонасида “Давлат ва нодавлат ташкилотларнинг одам савд...

Сўнгги янгиликлар