Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Август/2020   COVID-19

Ўзбекистонда ўтган 11 соат ичида 275 кишида коронавирус аниқланди


ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА./ 3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 275 тага ортиб   умумий касалланганлар сони 25 минг 828 нафарни ташкил этмоқда,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири, Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент вилояти, 56 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида, 16 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 166 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд...

Бугун, 13 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилга...

Малайзия чегаралари COVID-19 туфайли 31...

Малайзия ҳукумати коронавируснинг тарқалиши сабабли мамлакатда Реституционал чекланган ҳар...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси била...

Хорижда бўлиб қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди...

Сўнгги янгиликлар