Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Август/2020   COVID-19

Ўзбекистонда ўтган 11 соатда 238 кишида коронавирус аниқланди


ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига кўра, 14 август куни соат 10:00 ҳолатида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 тага ортиб, 33 минг 561 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Янги касалланиш билан боғлиқ 132 ҳолат Тошкент шаҳрида, (шундан 105 таси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 27 таси Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 35 таси Самарқанд вилоятида, 32 таси Тошкент вилоятида, 12 таси Наманган вилоятида, 11 таси Қашқадарё вилоятида, 10 таси Сирдарё вилоятида ҳамда 6 таси Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 27 минг 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (81 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 6 минг 130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 минг 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Бухоро ва Жиззахда коронавирусга чалинга...

Бухоро вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна бир гуруҳи соғайиб, реа...

Ташқи ишлар вазирлигининг COVID-19 корон...

Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметов иштирокида онлайн-брифинг ...

Ўзбекистонда 1 августда 774 ҳолатда коро...

Барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган ...

Сўнгги янгиликлар