Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Октабрь/2020   Жамият

Ўзбекистонда ўзбек тилини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсати Индонезия оммавий ахборот воситалари эътиборида


ЖАКАРТА, 22 октябрь. / «Дунё» АА /. Индонезиянинг «Kompasiana» ахборот агентлиги сайтида «Ўзбек тили куни ва тилларни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсати» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда « Дунё» АА мухбири.

Мақолада, Марказий Осиёдаги Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон билан чегарадош бўлган Ўзбекистон ўзининг маданияти, бой тарихи билан ажралиб туриши қайд этилади.

Муаллифнинг ёзишича, дунё бўйлаб 50 миллионга яқин одам ўзбек тилида сўзлашади. 2020 йил 21 октябрь куни илк бор «Ўзбек тили байрами» мамлакат миқёсида кенг нишонланди. Давлат раҳбарининг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, ҳукумат ўзбек тилини янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўрмоқда. Шу билан бирга,  2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш белгиланган. Унга кўра, чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини ўқитиш дастурларини яратиш, чет эл муассасалари ва университетларида ўзбек тили марказларини ташкил этиш ва кенгайтириш, ўзбек тилидан дунёнинг етакчи тилларига ва чет тилларидан ўзбек тилига таржима қилиш учун компьютер дастурини яратиш каби қатор вазифалар амалга оширилади.

«Тилнинг поклигини сақлаш миллат ва давлат яхлитлигини сақлаш билан баробар», деб ёзади муаллиф ўз хулосасида.

 

Мавзуга оид

Туркия ва Италия компаниялари мамлакатим...

Брюсселдаги Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси мувофиқлигида мамлакатимизн...

Ўзбекистон – Италия: парламентлараро ҳам...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари парламентлараро дўстлик гуруҳлари ва...

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ҳуқуқни м...

Сеулдаги мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Жанубий Корея миллий полиция агентлигининг (КАН...

Сўнгги янгиликлар