Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Январь/2023   Президент

Ўзбекистонда Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 30 январь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ушбу қарор билан Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти, Институт ҳузурида Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази – Capacity Building Center, шунингдек,  Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги Қўқон озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш техникуми ташкил этилади.

 Ҳужжатга кўра, институтнинг асосий вазифаларидан бири озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида кичик ва ўрта бизнес учун рақобатбардош технологиялар, жараёнлар ва тармоқларни ривожлантирадиган мукаммал технологлар, етук кадрлар ва бизнес раҳбарларини тайёрлашдир.

Институтда ўқитиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида ҳамда кундузги, сиртқи ва масофавий таълим шаклларида амалга оширилади.  2024/2025 ўқув йилидан институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича дуал таълим тизими жорий қилинади.

 Давлатимиз қарорида  қайд этилганидек, 2024 йил 1 январдан институтнинг илмий салоҳиятини ошириш учун озиқ-овқат саноати ва уни қайта ишлаш бўйича илмий педагогик кадрлар (таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Институтга соҳага мос бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали 2-курсдан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммит...

Президентга кимё саноатидаги асосий кўрс...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштир...

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти телефо...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистоннинг Биринчи Президенти, Элбоши Нурсултон Назар...

Сўнгги янгиликлар