Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   Президент

Ўзбекистонда педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдор шахсларга жазо чоралари кучайтирилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 март. /«Дунё» АА/. Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Президент томонидан имзоланган Қонунга  асосан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Жиноят кодексига киритилган кўшимчага кўра, Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади.

Шунингдек, БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (45 млн сўмдан 60 млн сўмгача) миқдорда жаримага тортилиши, 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига  жалб этиш этилади.

Илгари бундай норма мавжуд эмас эди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (15 млн сўмдан 30 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Эндиликда мазкур Кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан содир этилса, БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (30 млн сўмдан 45 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, педагог ходимнинг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (илгари 5 баравардан 7 бараваргача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача (илгари 7 баравардан 10 бараваргача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилса фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (илгари 7 баравардан 10 бараваргача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача (илгари 10 баравардан 15 бараваргача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиниши мумкин (илгари ушбу жазо чораси қўлланилмаган).

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти раислигида ўткази...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сайхунобод туманида Сирдарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий р...

Ўзбекистон ва Германия Президентлари тел...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнм...

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари т...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев била...

Сўнгги янгиликлар