Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистонда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар Миср ОАВ диққат марказиди

ҚОҲИРА, 28 март. /«Дунё» АА/.  Мисрнинг «Ал-Муватин» ахборот агентлигининг  веб-сайтида  Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Фаррух Қорабоевнинг «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялашга хизмат қилади» сарлавҳали таҳлилий мақоласи  эълон қилинди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Нашрда таъкидланганидек, Ўзбекистонда  ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизимини яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар давом этяпти. «Бу жараёнда маъмурий ислоҳотларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янгиланган талаблар ва тамойиллар асосида ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда», деб ёзади Фаррух Қорабоев.

Мақолада давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлгани қайд этилган. Фармонга мувофиқ, ислоҳотларнинг биринчи босқичи доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимини шакллантириш тўғрисидаги таклиф қабул қилинди.

«Белгиланган тамойилга кўра,қўмита шаклидаги давлат органлари икки тоифага, яънитегишли соҳа ичидаги тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий ишларни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, алоҳида мақомга эга ҳамда бевосита Ўзбекистон Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган республика ижро этувчи ҳокимият органларига ажратилди», дейилади материалда.

Муаллиф кўра, Қўмитанинг 2022 йилдаги фаолияти давомида 19 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган. Шундан 3 та қонун, Президентнинг4 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 9 та қарори лойиҳалари ва  Қўмитанинг 3 та идоравий ҳужжатдир.

«Хусусан, Қўмита томонидан халқаро экспертлар кўмагида тайёрланган янги «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди», деб ёзади муаллиф.

Мавзуга оид

Таиландлик сармоядорлар орасида Ўзбекист...

Таиланднинг «Matichon Weekly» ҳафталик журналида «Марказий Осиёдаги «янги йўлбарс» билан ...

Биринчи МДҲ мамлакатлари спорт ўйинлариг...

Кеча Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган Биринчи Мустақил Давл...

Парижда очилган Ўзбекистон тарихий мерос...

Мисрнинг «Аль-Хабар ал-Яум» ахборот агентлиги Парижда очилган Ўзбекистоннинг бой маданий-т...

Сўнгги янгиликлар