Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистонда сайлов жараёнини оммавийлаштириш бўйича рақамли соҳада катта ишлар амалга оширилди

БРЮССЕЛЬ, 1 декабр. /«Дунё» АА/. «Diplomatic World» нашрида ушбу журнал бош муҳаррири Барбара Дитрих ва лойиҳа менежери Альберто Туркстра Ўзбекистон Президенти сайловида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва халқаро кузатувчилар сифатидаги иштироки якунларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 


 Материалда қайд этилишича, сайловни кузатиш натижалари Брюсселда Ўзбекистон элчихонаси томонидан 2021 йил 19 ноябрь куни ўтказилган «Ўзбекистон Президенти сайлови: асосий натижалар ва баҳолар» мавзусидаги давра суҳбатида тақдим этилган.

 «2021 йилги Президент сайлови ўтган ой бўлиб ўтди.  Ушбу муҳим сиёсий тадбир ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий соҳаларда давом этаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни фонида ўтказилди, — дейилади нашрда. – Бу «Diplomatic World» вакилларининг 2019 йилги парламент сайловларидан кейин Ўзбекистонда кузатувчи сифатида иккинчи бор иштироки эди. Жорий  йилнинг июль ва сентябрь ойларида ҳам Ўзбекистонга бордик. Бу бизга сайловга тайёргарликнинг боришини яқиндан кузатиш имконини берди».

 Материалда таъкидланганидек, Ўзбекистонда сайловни рақамли соҳада #ImGoingToVote каби машҳур ҳештеглар ёрдамида оммалаштириш, айниқса, ёш авлод ўртасида овоз беришнинг муҳимлиги ва натижада мамлакатнинг келажагига ўз ҳиссасини қўшишга катта қизиқиш уйғотиш мақсадида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.

Мақола муаллифларига кўра, ҳақиқий синов энди бошланади. «Ислоҳотларнинг биринчи босқичидан кейин ўзбекистонликларнинг ҳам, халқаро ҳамжамиятнинг ҳам умидлари жуда катта ва биз Президент Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи ваколат муддати Ўзбекистон учун, минтақа учун, Европа Иттифоқи ва бутун дунё учун янада юксак ижобий натижалар олиб келишини интизорлик билан кутаяпмиз, - деб ёзади «Diplomatic World».

Мавзуга оид

Марказий сайлов комиссияси раиси: Ўзбеки...

Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида брифинг ўтказилди. Унда кеча, 24 октябрь куни...

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош конс...

Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси ходимлари Челябинск шаҳридаги “Агропарк...

Ўзбекистон Президенти сайлови Қозоғистон...

Қозоғистоннинг «Инфозакон» онлайн-нашри сайтида «Ўзбекистоннинг барча сиёсий партиялари м...

Сўнгги янгиликлар