Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистонда шиша идиш ва буюмлар экспорти ошди


ТОШКЕНТ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистон 20 дан ортиқ давлатга қиймати 17,6 миллион долларга тенг бўлган шиша идиш ва буюмларни экспорт қилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 миллион долларга ёки 2,4 бараварга ошди.

Ушбу даврда Ўзбекистон Қозоғистонга  10,1 миллион доллар, Тожикистонга  2,6 миллион  доллар, Туркманистонга 2,2 миллион доллар, Қирғизистонга  1,4  миллион доллар, Грузияга 578,9 минг доллар, Сингапурга 293,6 минг доллар ва Россияга 248 минг доллар миқдорда шиша идиш ва буюмлар сотган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари ва ...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Boston Consulting ...

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда компания директори Игорь Алексеев ва ло...

Сингапур компанияси Фарғона вилоятидаги ...

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сингапурнинг «Индорама» компанияси директори Прак...

Сўнгги янгиликлар