30/Март/2023 Долзарб
ТОШКЕНТ, 30 март. /“Дунё” АА/. 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони ўзаро таққосланганда МЧЖлардан кейинги иккинчи ўринни хусусий корхоналар эгаллайди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, улар сони ўсишининг сўнгги йиллардаги динамикаси қуйидагича:
2019 йилда – 77 634 та
2020 йилда – 84 755 та
2021 йилда – 90 923 та
2022 йилда – 88 899 та
2023 йилда – 72 790 та.