Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳақидаги маълумот Польшадаги ватандошларга етказилди


ВАРШАВА, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимиз элчихонада Польша олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар ва ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга бағишланган «давра суҳбати» ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Элчи Баҳром Бабаев иштирокчиларга Президент Шавкат Мирзиёев томонидан  тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган изчил сиёсатнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгилангани ҳамда ушбу соҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани таъкидланди.

Хусусан, 2020 йилда кичик бизнес субъектларига жами 120 триллион сўмлик кредит ва молиявий ёрдам ажратилгани, натижада, пандемиядан зарар кўрган 104 мингдан ортиқ корхона фаолияти тикланиб, хусусий корхоналар пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсгани маълум қилинди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида 27 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил топган. Тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ўсган. Пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 1 триллион сўм ажратилган эди. Бунинг ҳисобидан 20 мингта янги иш ўрни яратилди.

Ўз навбатида иштирокчилар, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, хорижда моддий кўмакка муҳтож ватандошларимиз ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Учрашув якунида элчихона ва ватандошлар ўртасидаги мулоқотларни давом эттириш, улар орқали мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришларни кенг тарғиб этишга келишиб олинди. 

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси Россияда таҳсил ол...

Ўзбекистон элчихонаси ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида Россия олий таълим муас...

Навбатдаги инсонпарварлик акцияси ҳақида...

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюриб, ушбу мамлакат...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Мос...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация расмий ташри...

Сўнгги янгиликлар