Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Октабрь/2020   Маданият

Ўзбекистонда тарихий объектлар реставрациясига эронлик мутахассислар жалб қилинади


ТОШКЕНТ, 9 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Наерободий билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув доирасида туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга доир келишувга эришилди. Томонлар туризм соҳасида COVID-19 пандемияси асоратларини юмшатиш бўйича ўзаро тажриба алмашди, пандемия билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, халқаро туристик саёҳатларни тиклашга доир биринчи даражали чора-тадбирлар муҳокама қилди. 

Ўтказилган музокаранинг яна бир муҳим томони Ўзбекистондаги тарихий-маданий мерос объектларини сақлаш ҳамда уларни реставрация қилиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳалар реализацияси, шу йўналишда тажриба алмашиш ва мутахассисларни тайёрлаш бўлди.

 Бундан ташқари, учрашув давомида номоддий маданий мерос объектларини тарғиб қилиш ва уларни ЮНЕСКО рўйхатига киритиш масалаларини ишлаб чиқишга тўхталиб ўтилди, бунда Ўзбекистон ва Эрон халқлари тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатлари ҳамда ошхонаси муштараклиги алоҳида қайд этилди.

Ҳамид Наерободий Эрон ҳукумати Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг юқори суръатларда ривожланаётганини катта қизиқиш билан кузатаётганини маълум қилиб, бунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатни илгари суриш ва Ўзбекистоннинг бўлғуси Учинчи Ренессансини яратиш йўлида юритаётган сиёсати роли жуда катта эканини таъкидлади.

Учрашув якунига кўра, томонлар Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик қилишга доир Ҳукуматлараро келишув ва 2020-2023 йилларда туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳукуматлараро дастурни имзолашга тайёргарлик жараёнларининг тезлаштириш оид келишувга эришди. Шунингдек, томонлар реставрация ишлари тафсилотларини белгилаш ҳамда “йўл харитаси”ни тузиш учун эронлик экспертлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилишга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз,  2019 йилнинг 2 ноябрида Тошкент  шаҳрида ШҲТ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон Респубиликаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Эрон Ислом Республикасининг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий ўртасида бўлиб ўтган музокаралар доирасида тарихий ёдгорликларни реставрация қилиш ва тиклашга оид келишувларга эришган эди. 

Мавзуга оид

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “Н...

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга о...

Тошкентда «Ўзбек миллий кино санъати ҳаф...

Кеча Ёшлар ижод саройида «Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография» ойлиги доирасида «Ўзб...

«Халқаро АрМИ – 2020» ўйинларининг «Йўл ...

Аввал хабар қилинганидек, «Халқаро АрМИ – 2020» ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақаси Ўзбе...

Сўнгги янгиликлар