Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Президент

Ўзбекистонда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ҳужжатда мамлакатимизда мавжуд хомашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг экспортини янада рағбатлантириш механизмларини жорий этиш  вазифалари тасдиқлангани ўз ифодасини топган.

Ушбу фармон билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги қошида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар, Ўзбекистон божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдори,  жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва  қонунчилик ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар  ҳисобидан шакллантирилади.

 Шунингдек, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратилиши кўзда тутилган.

2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар ҳам Жамғармага йўналтирилади:

- пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи. Бунда ушбу маблағлар бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш учун ажратилади;

- пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи.

 Фармонда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Агентликнинг талабномасига асосан Жамғармага 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялашга беғараз ажратиши таъкидланди.

Молия вазирлиги, ушбу мақсадлар учун 2022 йилда республика бюджетидан Жамғармага қўшимча равишда 250 миллиард сўмгача маблағ ажратиши назарда тутилган.

 Ҳужжатга мувофиқ, экспорт қилувчиларнинг экспортолди молиялаштириш учун тижорат банкларидан олган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик бериш муддатлари 2024 йил 1 январга қадар узайтирилди.

 Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартибини, Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ва пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартибини тасдиқлайди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Туркия Президенти ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга мактуб йўлл...

Ўзбекистон Президенти Жомбой тумани “Тош...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Тошкент» маҳалла фуқа...

Ўзбекистон Президенти: Мард посбонлари б...

Бугун Президент Администрациясида Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиг...

Сўнгги янгиликлар