Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Апрель/2022   Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги

Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпаймоқда

ТОШКЕНТ, 20 апрель. /«Дунё» АА/. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг гиёвандликка қарши курашиш бўйича ваколатли органлари раҳбарларининг 12-мажлисида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев  мамлакатимиз транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайганини маълум қилди,   деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


«Афғонистондан Шимолий йўналиш орқали гиёҳванд моддалар савдосининг ҳажми ошмоқда. Айниқса, минтақа мамлакатлари билан фаол интеграция жараёнлари фонида уларнинг ҳудудлари орқали асосий гиёҳванд моддаларнинг оқими ортмоқда. Хусусан, Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайгани кузатилаяпти,- деди Олим Нарзуллаев. - 2021 йилда, 2020 йилга нисбатан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ  жиноятлар 18,4 фоизга ошди. Яъни, бундай жиноятлар ўтган йили 7 минг 142 тани ташкил этди.

Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар ҳажми 1 минг 864,4 килограммга тенг бўлди.  Бу кўрсатгич 2020 йилга нисбатан  20,9 фоизга кўпдир».

 

Мавзуга оид

Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси: Ушбу ...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бах...

Чўлпон-Отада Халқаро енгил атлетика феде...

Чўлпон-Ота шаҳрида (Қирғизистон) ШҲТнинг 3-Иссиқкўл халқаро марафони («Run the Silk Road ...

ШҲТга аъзо давлатлар талабалари ўртасида...

Бугун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо да...

Сўнгги янгиликлар