Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Қонунчилик

Ўзбекистонда транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин бўлди.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 километр чегириб ташлаб, жазо қўлланилади.

 Ҳужжатда  ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмаслиги (мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради) қайд этилди.

Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.

Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).

Киритилган ўзгартишларнинг яна бири хорижий  валюталар билан боғлиқ. Унга кўра, валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди).

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ёшларнинг стартап лойиҳалар...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулла...

Қонунчилик палатасида Ўзбекистонда ислом...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистонда ислом молия тизимини татбиқ этиш истиқболл...

Депутатлар «Сайлов қонунчилиги такомилла...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Сайлов қонунчилиги та...

Сўнгги янгиликлар