Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Июнь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда яна 29 кишида коронавирус аниқланди


ТОШКЕНТ, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 тага ортиб, 5 минг 080 тага етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Янги касалланиш ҳолатларининг 22 таси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 таси Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 2 таси Самарқанд вилоятида, 1 таси Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида, 2 таси Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган) аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 3 минг 943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (77 фоизи) соғайди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда даволанаётган 1 минг 118 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

​Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси: «Коро...

Исроил давлати элчиси Эдуард Шапира «Дунё» ахборот агентлигига берган интервьюсида мамлака...

Франциялик мутахассислар билан COVID-19 ...

Парижнинг «AP-HP» марказий жамоат шифохонаси мутахассислари ва мамлакатимиз Соғлиқни сақла...

Ўзбекистонда 18 август куни 591 ҳолатда ...

Мамлакатимизда 18 август куни 591 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарора...

Сўнгги янгиликлар