Uz / Ўз Ru En

Toshkent

26/Май/2020   COVID-19

Ўзбекистонда яна 46 кишида коронавирус аниқланди


ТОШКЕНТ, 26 май. / «Дунё» АА/.  26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 тага ортиб,   3 минг 261 нафарга етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб. 

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари  ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 2 минг 607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро бутунлай соғайган. 641 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи  эса ўта оғир.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда яна 166 кишида коронавирус ...

Бугун, 28 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилга...

COVID-19: Ўзбекистонда пайшанба куни кор...

Пайшанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 тага ортиб, уму...

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида коронавирус...

Ўзбекистонда 4 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар со...

Сўнгги янгиликлар