Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистонда Япониянинг телетабобат соҳасидаги тажрибасидан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди


ТОКИО, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Самарқанд давлат тиббиёт институти, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Андижон тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва «IT-MED» компанияси вакилларининг Япониядаги «Номура Ресерч» тадқиқот институти эксперти Маюко Танигучи билан музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси кўмаги билан видео конференция алоқаси воситасида ташкил этилган ушбу тадбир чоғида томонлар Ўзбекистонда телетабобат соҳасидаги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда республикамиз олий таълим муассасаларида бундай лойиҳаларга бўлган зарурат билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Маюко Танигучининг қайд этишича, Япониянинг вазирлик ва идоралари хусусий жабҳа ва тиббиёт муассасалари иштирокида телетабобат соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдордир. Хусусан, «Doctor to Doctor», «i-Stroke» тизимларидан қўлланиш истиқболларини ёки япон ишлаб чиқарувчиларининг (МРТ, компьютер томографиялари ва бошқа анжомлар) тиббий ускуналаридан фойдаланишни кўриб чиқиш мумкин. Шунингдек, Япония олий ўқув юртлари ҳам ўзаро ҳамкорлик юзасидан қизиқиш намоён этмоқда. Масалан, Жунтендо университети рентгенология соҳасида телетабобатни ривожлантириш бўйича лойиҳаларда иштирок этишга тайёрлигини билдирмоқда. Ушбу лойиҳа мутахассислар тайёрлаш ҳамда тиббий хизматлар сифатини оширишни кўзда тутади.

Иштирокчилар таркибини белгилаб олиш зарурлиги, Ўзбекистон томонининг бу йўналишдаги аниқ лойиҳалардаги эҳтиёжи, энг ўткир, жумладан, тез тиббий ёрдам кўрсатиш нуқтаи назаридан мавжуд муаммоларни аниқлаш, тижорийлаштириш, молиялаштириш  масалаларини ҳал этиш ва бошқалар дастлабки қадам сифатида қайд этилди.

Тадбир сўнггида ишчи гуруҳини шакллантириш ва тиббий лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун аниқ масалалар рўйхатини, шунингдек,  мамлакатимизда телетабобатни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган олий ўқув юртларининг умумий нуқтаи назарини «Номура Ресерч» компаниясига юбориш юзасидан ўзаро келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги илмий...

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчиси Дилшод Аҳатов нуфузли хорижий илмий марказлар билан иннова...

Озарбайжонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳ...

Мамлакатимиз элчихонасида Озарбайжон Миллий Фанлар академияси (ОМФА) вице-президенти, Низ...

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият и...

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Маданият институтида Наврўз байрамига бағишланган фест...

Сўнгги янгиликлар