Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Январь/2023   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистонда Жанубий Корея илғор технологиялари асосида янги балиқ турлари кўпайтирилади

СЕУЛ, 30 январь. / «Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Корея Республикаси Океанлар ва балиқчилик вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бўлими директори Ю Ин Вон билан учрашуви ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда, шунингдек, Каннин-Вонжу Миллий университети (GWNU) профессорлари Ким Ок Сик ва Ли Чун Ил ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида Корея Республикасининг «Тараққиётга расмий ёрдам» дастури доирасида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ҳамда GWNU билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилаётган «Ўзбекистонда аквамаданият соҳасини техник қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда аквамаданият соҳасини ривожлантириш, илғор технологиялар асосида қисқичбақасимонларни (креветка) саноат миқёсида етиштириш, ушбу соҳада юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда маҳаллий истеъмолчиларни сифатли денгиз маҳсулотлари билан таъминлаш ва ушбу маҳсулот экспорт ҳажмларини оширишга кўмаклашишдан иборат. Лойиҳа концепциясига асосан, у 2024-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Ю Ин Вон вазирликка тақдим этилган тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилаётганини таъкидлаб, лойиҳани қўллаб-қувватлаш юзасидан ижобий фикр билдирди.

Ўз навбатида, GWNU профессори Ким Ок Сик жорий йил февраль ойида Ўзбекистоннинг ушбу соҳа мутахассисларини малака ошириш курсларига ҳамда Жанубий Кореянинг балиқчилик саноатидаги юқори тажриба ва илғор технологиялари билан яқиндан таништириш мақсадида Корея Республикасига амалий сафарини ташкил этиш кутилаётганлиги маълум қилди.

Мавзуга оид

ИТСВ: Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқ...

«Иннопром. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмаси доирасида кеча Ўзбекистон Бош вазирини...

Амстердамда Ўзбекистон савдо уйи очилади...

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси вакиллари Нидерландиянинг «QTI Services B.V» компани...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ток...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар