Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистонда Жанубий Корея технологияси асосида биогранула ва биопарчаланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди


СЕУЛ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов билан Жанубий Кореянинг “Seojin Biotech Co., Ltd.” компания раҳбари Барк Хой Ён ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Музокараларда элчихона маслаҳатчиси Алишер Абдусаломов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистонда маккажўхори крахмали асосида биогранулалар ва биопарчаланувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.

“Seojin Biotech Co., Ltd.” компания директори, маккажўхори крахмали асосида биопарчаланувчи пластикдан турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича илғор ечим ва инновацион технологиялар мавжудлиги ҳақида маълумот берди. Ушбу маҳсулот экологик тоза бўлиб, у ерга тушганда парчаланади ва атроф-муҳитни ифлослантирмасдан табиий таркибий қисмларга бўлинади. Жанубий Кореяда ушбу маҳсулот учун хомашё нархи анъанавий пластикдан 2,5 баробар қиммат. Бироқ, мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган шароит ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш таннархи анча арзон бўлади.

Исломбек Боқижонов Ўзбекистон томонининг маккажўхори крахмали, пахта бошоқчалари ва сомони асосида биопарчаланувчи гранулалар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга бўлган қизиқишини таъкидлади. Шунингдек, маҳаллий ҳамкор билан биргаликда тегишли инфратузилма мавжуд бўлган ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун ҳудуд белгиланганлиги маълум қилди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан томонларнинг тегишли инвестиция мажбуриятлари ва ҳуқуқлари белгилаб қўйилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун инвестиция шартномаси лойиҳаси ишлаб чиқилгани қайд этилди.

Жанубий Корея томонининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласи ҳамда ажратилган ҳудуд билан танишиш, ишлаб чиқаришни иложи борича тезроқ ташкил этиш мақсадида инвестиция шартномасини имзолаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга келишиб олинди.

Учрашув натижасида зарур маълумотларни алмашиш, шунингдек, видеоконференцалоқа шаклида навбатдаги музокараларни ўтказиш йўли билан лойиҳа тарғиботининг кейинги босқичлари бўйича муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

“Ҳазорасп” ва “Циндао” эркин иқтисодий ...

Хоразм вилоятидаги “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ва Шаньдун провинциясидаги “Циндао” э...

Ўзбекистон биринчи марта БМТнинг Инсон ҳ...

Ўзбекистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши (ИҲК) аъзолигини қўллаб-қувватлаб 169 давл...

Польша компанияси Ўзбекистондан ҳар ой ў...

Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчиси Баҳром Бобоев ушбу давлат ва Европанинг бошқа мамлака...

Сўнгги янгиликлар