Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Жамият

Ўзбекистонда жиноят судлари томонидан 2020 йилда қанча иш кўриб чиқилди?


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий суди ахборот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизда 2020 йил жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 38 минг 149 нафар шахсга нисбатан 30 минг 284 та иш кўриб чиқилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, 781 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди. Судланган шахслар сони 27 минг 999 нафарни ташкил этиб, шундан 7 минг 110 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 19 минг 838 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган. Шунингдек, 1 минг 51 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.

Судланган шахсларнинг 24 минг 972 нафарини эркаклар, 3 минг 27 нафари аёллар, 10 минг 371 нафари ёшлар  ва 908 нафарини  60 ёшдан ошганлар ташкил этади.

2020 йил давомида 3 минг 434 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинган.  21 минг 970  киши эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди.  6 минг 959 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди.

5 минг 958 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

222 нафар ёшларга, 37 нафар аёлга ва 1 минг 24 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Ўтган йили, шунингдек, ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 8 минг 266 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

 Бундан ташқари, Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 1 минг 523 нафар шахсга нисбатан 1 минг  214 та иш кўриб чиқилди. 969 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинди ва 385 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Мавзуга оид

Пандемия даврида шаҳарни барқарор бошқар...

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қил...

Ригaда ҳуқуқни муҳофaзa қилиш соҳасидa ҳ...

Ўзбекистоннинг Ригадаги элчиси Қадамбой Султонов Латвия ички ишлар вазири Сандис Гиргенс б...

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтаз...

11 сентябрдан эътиборан «Uzbekistan Airways» ва «Air Astana» авиакомпаниялари “Тошкент–О...

Сўнгги янгиликлар