Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Долзарб

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-август ойларида қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-август ойларида жами йирик корхоналар томонидан 768,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Статистика давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда ўсиш суръати 3,8 фоизни ташкил қилди.

Қайд этилишича, 2022 йил январь-август ойларида йирик корхоналар томонидан автомобиль бензини ишлаб чиқариш бўйича энг юқори улуш Бухоро вилояти ҳиссасига (81,7 фоиз) тўғри келиб, ишлаб чиқариш ҳажми 628,8 минг тоннани ташкил этди.

 Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш бўйича сўнгги 5 йил давомида энг юқори кўрсаткич 2018 йилда қайд этилган.

Маълум қилинишича, 2018 йилда республикада жами 1,1 миллион тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг асосий улуши Бухоро вилояти (2018 йилда, 0,7 миллион тонна, 61,9 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

2016 йил 1,1 миллион тонна, ўсиш суръати 106,6 фоиз, 2017 йил 1,1 миллион тонна, ўсиш суръати 98 фоиз, 2018 йил 1,1 миллион тонна, ўсиш суръати 103,2 фоиз, 2019 йил 1 миллион тонна, ўсиш суръати 89,4 фоиз, 2020 йил 1 миллион тонна, ўсиш суръати 99,4 фоизни ташкил этган.

Мавзуга оид

МАГАТЭ Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро...

2021 йилнинг охирига қадар Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти (ЯФИ) ...

Туркиядан нигоҳ: Ўзбекистонда мустақилли...

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Гази университетида буюк ўзбек шиори ва мутафаккири Алиш...

ШҲТ саммити арафасида XV халқаро “off ro...

Жорий йил 10-20 август кунлари “ШҲТга аъзо давлатлар пойтахтидан Самарқанд шаҳрига ҳарака...

Сўнгги янгиликлар