Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Франция мусулмон цивилизацияси институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади


ПАРИЖ, 16 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Франциядаги  элчихонаси кўмагида Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Ф.Ҳалимов ва Франция мусулмон цивилизацияси институти раиси К.Кабтан ўртасида видеомулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё». АА мухбири

Веб-тадбирда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида амалга оширилаётган тизимли ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Ислом дини соҳасидаги бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида давлатимиз раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти бўйича тақдимот ўтказилди. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий, Имом Бухорий ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилганлиги билдирилди.

К.Кабтан юртимизда ислом динини чуқур ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. У Ислом цивилизацияси маркази ва Франция мусулмон цивилизацияси институтининг ислом динининг соф қадриятлари, маданияти ва тарихини тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик қилиши учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Франция мусулмон цивилизацияси институти  раиси Ўзбекистонга келиш ва мамлакатимизнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш, илмий-тадқиқот марказлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ниятида эканини изҳор қилди.

Мулоқотда, шунингдек, Франциянинг мусулмон жамоатчилиги орасида Ўзбекистоннинг бой маданий, тарихий ва зиёрат туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда илм-фан йўналишида Ҳамкорлик меморандумини тузиш ва мунтазам маслаҳатлашувларни ўтказиш бўйича бир тўхтамга келинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси: «GSP+» мақомини олиш ...

Кеча Ўзбекистон элчиси Дилёр Ҳакимов Брюссель пресс-клубида «Ўзбекистоннинг «GSP+» бенефиц...

Ўзбекистон элчиси Гужарат штати бош вази...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш бўйи...

Японияда таҳсил олаётган юртдошимиз қутқ...

Хабар берганимиздек, Японияда таҳсил олаётган юртдошимиз Элдор Ўринбоев денгизда чўкиб к...

Сўнгги янгиликлар