Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Сайёҳлик

Ўзбекистондаги кўҳна ислом меъморчилиги дурдоналари


ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Маданий мерос жамият асосини, халқимизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маънавий қадриятлари ва анъаналарини мустаҳкамловчи омил ҳисобланади. Шу боис ушбу бебаҳо бойликни кўз қорачиғидек авайлаб асраш ва кенг тарғиб қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Бугунги кунда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистондаги 4 та меъморий мажмуа – Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари ЮНEСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

ЮНEСКОнинг Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига эса Бойсун маданий макони, Шашмақом мумтоз мусиқаси, Катта ашула, Аския санъати, Наврўз, Палов маданияти ва анъаналари, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази: адрас ва атлас тикиш, Хоразм рақси – Лазги кабилардан иборат 8 та объект киритилган.

Ўзбекистон 1993 йилдан буён ЮНEСКОга аъзо бўлган. Шу пайтга қадар мамлакатимиз соҳага тааллуқли барча асосий халқаро ҳужжатларига қўшилиш чораларини кўриб, уларнинг нормаларини миллий қонунчиликка жорий қилиб келмоқда.

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”, “Музейлар тўғрисида”, “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлар асосида инсоният тамаддуни ривожида муҳим ўрин эгаллаган қадимги ва ўрта асрларда мавжуд бўлган шаҳарлар харобалари, монументал санъат ёдгорликлари, алоҳида аҳоли зиёратгоҳлари, меъморчилик мероси ёдгорликларини сақлаб қолиш, таъмирлаш ва ўрганишда давлатимиз томонидан кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудудидаги ноёб маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, тарихий шаҳарларнинг бош лойиҳаси ва менежмент режасини ЮНEСКО халқаро стандартлари ҳамда талабларига мувофиқ ишлаб чиқишда мазкур тузилманинг халқаро экспертлари ҳам кенг жалб этилмоқда. ЮНEСКО билан яқин ҳамкорликда моддий ва номоддий мерос объектларини асрашга доир халқаро анжуманлар уюштирилмоқда.

Ҳозирги кунда давлат муҳофазасига олинган 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти бўлиб, шундан 2330 таси меъморчилик, 3945 таси археологик, 1138 таси монументал ёдгорликлар ва 157 таси диққатга сазовор масканлардир. Муқаддас қадамжолар ҳамда зиёратгоҳлар, эътиборга тушган жойларни тиклаш ва таъмирлаш ишлари бутун мамлакат бўйлаб амалга оширилмоқда.

Самарқанддаги Шоҳи Зинда, Регистон, Бибихоним, Руҳобод, Амир Темур мақбараси, Бухородаги Калон масжиди ва минораси, Мир Араб мадрасаси, Лаби Ҳовуз ва Боло Ҳовуз мажмуалари ҳамда бошқа кўплаб қадимги, ўрта асрлардаги меъморчилик дурдоналари халқимизнинг юксак ижодкорлик маҳорати намунасидир.

Мавзуга оид

«Ўзбекистон - Буюк ипак йўлидаги хазина»...

Австриядаги оммабоп нашрлардан бири — «Cercle Diplomatique» журналида Ўзбекистоннинг замон...

Ўзбекистон элчиси ва Жанубий Корея мусул...

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни...

Жанубий Корея сайёҳлик агентликлари уюшм...

Тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов, КАТА раи...

Сўнгги янгиликлар