Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Март/2023   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар Туркманистон ОАВ нигоҳида

АШХОБОД, 28 март. /«Дунё» АА/. Туркманистонинг  «News Central Asia» ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистонда Конституциявий  қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумга бағишланган мақола  эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Нашрда  Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум  жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтиши маълум қилинган. Ушбу қарор Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 10 март куни бўлиб ўтган  мажлисида қабул қилинди.

«Ўзбекистон Конституциявий ислоҳотлар бўйича комиссия  2022 йилнинг июнь ойида дастлабки  Конституциявий қонун лойиҳасини  чоп этган эди.  Шундан кейин бир неча ой давомида жамоатчилик муҳокамалари бўлиб ўтди», дейилади материалди.

Мақолада  қайд этилишича, 30 апрелдаги референдумда таклиф этилаётган  ислоҳотлар аҳоли томонидан маъқулланса, бу Ўзбекистон Конституциясига ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери киритилган энг муҳим  ўзгартиш ва қўшимчалар бўлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон юритаётган фаол ички ва ташқи...

Ҳиндистоннинг нуфузли газеталаридан бири “The Indian Express”нинг бугунги сонида “Марказий...

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳот...

Малайзиянинг оммабоп «OIC Today» журналининг веб-сайтида «Ўзбекистон Президентининг ислоҳ...

Германия матбуоти “Ўзбекистон – Европа И...

Германиянинг “Rusverlag.de” ахборот порталида Ўзбекистон-Европа Иттифоқи формати доирасида...

Сўнгги янгиликлар