Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Октабрь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларда миллий ва халқаро тажриба Жанубий Корея матбуоти нигоҳида

СЕУЛ. 11 октябрь. /«Дунё» AА/. Жанубий Кореянинг етакчи нашри ҳисобланган “The Korea Times” газетаси ўзининг расмий сайти ва босма нашрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг “Конституциявий ислоҳотларда жамоатчилик иштироки: миллий ва халқаро тажриба” мавзусидаги мақоласини чоп этди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Муаллифнинг ёзишича, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси “Халқ – қонунларнинг ягона манбаи ва муаллифидир” ҳамда “Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида ва жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади” деган тамойилларга асосланган ҳолда ўтказилмоқда.

Конституциямиз йиллар давомида яшаётган давримиз, ислоҳотлар талаби ва халқимиз эҳтиёжидан келиб чиқиб такомиллаштириб борилди. Ҳозирда эса, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда.

Шунингдек, ҳозирда дунёда кечаётган глобал зиддиятли муаммолар ва кун сайин ўзгариб бораётган ҳалқаро ҳаёт мамлакатимизни янада модернизация қилиш, тинчлик, барқарор тараққиётни таъминлаш, ташқи сиёсатнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби кенг кўламли масалалар борасида ечимини кечиктириб бўлмайдиган, янги ва ўта муҳим ҳаётий вазифаларни амалга оширишни тақозо этмоқда.

Бугун Янги Ўзбекистон – мақсади демократик тамойиллар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган принцип ва нормаларга асосланган ва пировард мақсади халқ учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатга айланди.

Қайд этиш керакки, ҳар қандай ислоҳот кучли конституциявий-ҳуқуқий асосга таянсагина, кўзланган эзгу мақсадга ва улуғвор вазифаларга, самарали натижаларга эришади. Дарҳақиқат, Ўзбекистон ва дунё тажрибасига назар ташланса, туб бурилиш даврида конституциявий ислоҳотлар амалга оширилгани ҳамда ислоҳотлар халқ томонидан қўллаб-қувватлангани ва халқнинг орзу-умидини рўёбга чиқаришга хизмат қилгандагина ортга қайтмас тус олишини кузатиш мумкин.

Конституциявий қонун лойиҳасини яратишда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг конституциявий ислоҳотларни ўтказиш борасидаги, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактда қайд этилган тавсиялар, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг “Янги Европа учун Париж хартияси”, Европа Иттифоқининг “Асосий ҳуқуқлар бўйича Европа Иттифоқи хартияси”, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида жамиятнинг барча қатламлари вакилларини давлат ва жамият бошқаруви жараёнларига жалб этиш бўйича қабул қилинган халқаро ва минтақавий ҳуқуқий ҳужжатлар алоҳида ҳисобга олинди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Конституциявий қонун лойиҳасига расмий шарҳлари ва таклифлари олинди.

Қатор халқаро ташкилотлар ва экспертлар Конституциявий қонуннинг умумхалқ муҳокамаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг конституциявий ислоҳотларни ўтказиш борасидаги тегишли тавсиялари, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг тегишли ҳужжатлари, дунёда замонавий конституциявий ривожланишнинг устувор тенденциялари, шунингдек, “Халқ – қонунларнинг ягона манбаи ва муаллифидир” устувор тамойилига тўла-тўкис риоя қилинган ҳолда амалга оширилган, деб ҳисобламоқда. Шунингдек, ушбу Конституциявий қонунни умумхалқ референдуми асосида қабул қилиниши мақсадга мувофиқлигини таъкидламоқда, деб ёзади “The Korea Times” газетаси.

Мавзуга оид

Хитой ОАВда Ўзбекистон Президентининг Ко...

Хитойнинг етакчи оммавий ахборот воситалари саҳифаларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 20...

Мисрдан муносабат: Конституцияни ислоҳ қ...

Мисрнинг «Руз ал-Юсуф» газетаси бош муҳаррири Исомиддин Абдулгаввод Ўзбекистонда умумхалқ ...

Сингапур элчиси: Президент Шавкат Мирзиё...

Сингапурнинг Ўзбекистондаги элчиси Зулкифли Баҳаруддин бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Презид...

Сўнгги янгиликлар