Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Апрель/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистондан Эронга дуккакли маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади


ТЕҲРОН, 25 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ва унинг таркибини диверсификация қилиш мақсадида, мамлакатимизнинг Эрондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистоннинг “Sirdarya Beans Export” компанияси директори Зафар Тўраев ва Эроннинг “Ghaza Faravаr Penguin” компанияси бош директори Муҳаммад Замон ўртасида Ўзбекистонда  етиштирилган турли хилдаги дуккакли маҳсулотларни Эронга экспорт қилиш истиқболлари бўйича видеомулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида хорижий тадбиркор Ўзбекистонда етиштирилган дуккакли маҳсулотлар ўзининг юқори сифати ва халқаро стандартлар талабларига тўлиқ жавоб бериши ва шу боис Эронда катта талаб мавжудлигидан “Ghaza Faravаr Penguin” компанияси ушбу маҳсулотларни йирик миқдорда сотиб олишга тайёр эканини маълум қилди.

Шу билан бирга, хорижий тадбиркор мамлакатга хориждан олиб кирилаётган дуккаклилар импорти учун қулай божхона божи қўлланилиши  Ўзбекистон учун истиқболда ушбу маҳсулот турини Эронга экспорт кўламини ошириб боришга кенг имкониятлар очиб беришини таъкидлаб ўтди.

Видеомулоқотда эришилган келишувлар ва томонлар ўртасидаги ўтказилган бевосита музокаралар натижасида кўра, икки компания ўртасида умумий қиймати 565 минг долларга тенг бўлган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 500 тонна ловия маҳсулотини Эронга экспорт қилиш борасида шартнома имзоланди. 

Шунингдек, “Sirdarya Beans Export” компанияси фаолияти билан яқиндан танишиш ва компаниянинг Сирдарё вилоятида жойлашган дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш корхонаси имкониятлари ва қувватларини  кўздан кечириш мақсадида, Эрон компаниясининг экспорт менежери Беҳном Шарифи Ўзбекистонга ташриф буюриб, ловия маҳсулотини Эронга экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказди.

 “Sirdarya Beans Export” компанияси  директори Зафар Тўраев билан бўлиб ўтган учрашув натижаларига кўра, 23 апрель куни шартноманинг бошланғич босқичи доирасида ловия маҳсулотининг дастлабки партияси (50 тонна) Эронга экспорт қилинди.

Шу билан бирга, томонлар ўртасида келгусида мош ва ловиянинг бошқа турдаги навларини Ўзбекистондан Эронга экспорт қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, “Ghaza Faravar Penguin” компанияси Эроннинг озиқ-овқат ва сут маҳсулотларини энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири  “Mihan Group” холдингининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва компания ҳар хил турдаги консерва маҳсулотларини тайёрлашга ихтисослашган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчилари Хоразм вилояти Шовот...

Ўзбекистоннинг Бельгия, АҚШ ва Ўмондаги элчилари Дилёр Ҳакимов, Жавлон Ваҳобов, Бахтиёр Иб...

3-4 февраль кунлари Савдо ва саноат бўйи...

Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари видеоконференция шаклида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекист...

Самарқанд вилоятида Нидерландия компания...

Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов ушбу мамлакатнинг «ANTE B.V.» компани...

Сўнгги янгиликлар