Uz / Ўз Ru En

Toshkent

16/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистондан Европа мамлакатларига экспорт ҳажми ортмоқда


ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мамлакатимиздан жорий йилнинг ўтган даврида Европа мамлакатларига қилинган экспорт тушумлари ҳақида маълумот тақдим қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, Ўзбекистондан жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида 42,8 миллион доллар қийматидаги маҳсулотлар Польшага экспорт қилинган.

Хусусан, Ўзбекистондан Польшага 17,5 миллион долларлик калава ип, 15 миллион долларлик тўқимачилик, 5,3 миллион долларлик кимё саноати маҳсулотлари, 2 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 900 минг долларлик мева-сабзавот, 880 минг долларлик тери-мўйна, 444 минг долларлик қоғоз ва картон ҳамда 395 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.

Жорий йилнинг ўтган даврида давомида Нидерландияга 16,2 миллион доллар қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Ўзбекистондан Нидерландияга 10,4 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 4,8 миллион долларлик қоғоз ва картон буюмлар шу билан бирга 810 минг долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. 

2020 йилдан илк бора юртимиздан Нидерландияга транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари ҳамда насослар экспорти йўлга қўйилган.

Ўзбекистондан Латвияга амалга оширилган экспорт ҳажми 25 миллион долларни ташкил қилди. Латвияга 15,5 миллион долларлик пластмасса буюмлар ва плёнка, 2,5 миллион долларлик пахта толаси, 2,5 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 2,2 миллион долларлик мева-сабзавот ва 850 минг долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди.

Шунингдек, жорий йилдан Латвияга юртимиздан маиший буюмлар ҳамда ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар экспорти ҳам йўлга қўйилди.

Германияга эса 9 ойи давомида 16,3 миллион доллар қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди. Ушбу мамлакатга сотилган  маҳсулотлар натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 миллион долларга кўпайиб, 10 фоиз ўсишга эришилди.

Мамлакатимиздан  Германияга 4,8 миллион долларлик мева-сабзавот, 4,4 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 2,3 миллион долларлик табиий қазилмалар, 1,2 миллион долларлик технологик асбоб-ускуналар, 1,1 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 787 минг долларлик калава ип, 763 минг долларлик қишлоқ хўжалиги ҳамда 415 минг долларлик озиқ овқат маҳсулотлари экспорт қилинган. 

2020 йилдан илк бора юртимиздан Германияга транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, ёғоч маҳсулотлари ва тайёр мебель, маиший буюмларнинг сотуви йўлга қўйилган.

Мавзуга оид

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россия делегац...

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев банк, саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш комп...

Туркиянинг “Анадолу” агентлиги Ўзбекисто...

Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги веб-сайтида “Ўзбекистон анъанавий ишлаб чиқариш бил...

Етакчи турк компанияси Ўзбекистонда сопо...

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида «Ўзсаноатқурлишматериаллари» уюшмаси ва «Ecz...

Сўнгги янгиликлар