Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Январь/2023   Экспорт

Ўзбекистондан Хитойга қизил ловия экспорти бошланди

ПЕКИН, 31 январь. /«Дунё» АА/. 2022 йил сентябрь – декабрь ойлари мобайнида Ўзбекистонда етиштирилган қарийб 2 минг тонна қизил ловия Хитойга экспорт қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган кенг кўламли савдо-иқтисодий ислоҳотлар, маҳаллий экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича янгича сиёсат Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дунёнинг исталган нуқтасида топишга имконият яратмоқда, маҳсулотларимиз экспортининг жўғрофияси тобора  кенгаймоқда.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари ва маҳаллий экспортчиларимиз ўртасида йўлга қўйилган янгича ҳамкорлик механизмлари натижаси ўлароқ, халқаро бозорларда ўзбек тадбиркорларининг фаоллиги ортмоқда, жаҳон бозорларида юз бераётган тезкор жараёнлар ва маҳсулотларга бўлган талаблар ҳақида доимий маълумот алмашиш имкониятлари яратилмоқда.

Ана шундай муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида яқиндагина Хитой бозорига экспорти йўлга қўйилган қизил ловия бўйича Наманган вилоятидаги “Chust O’rikzor” МЧЖ, Жиззах вилоятидаги “Seven Hills Agro JZ” ва Самарқанд вилоятидаги “Gold Zone Fruit” МЧЖ каби 80 дан ортиқ ўзбек экспортчилари тегишли рухсатномалар олишганини қайд этиш зарур.

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпиннинг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида “Ўзбекистондан Хитойга ўзбек ловиясини экспорт қилиш бўйича назорат, карантин ва фитосанитария талаблари тўғрисидаги” идоралараро баённома имзоланган эди.

Мавзуга оид

Ригада Ўзбекистоннинг йирик тўқимачилик ...

Латвия пойтахтида Ўзбекистоннинг йирик тўқимачилик кластерларидан бири «Art Soft Holding»н...

Ўзбекистон 2020 йилда Россияга қиймати қ...

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон қиймати қари...

Ўзбекистон делегацияси Лондонда бўлиб ўт...

Ўзбекистон делегацияси жорий йил 17-19 июль кунлари «Pure Origin & Pure London 2022» тўқи...

Сўнгги янгиликлар