Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Сентябрь/2022   «Дунё» АА репортажи

Ўзбекистондан Исломободга инсонпарварлик юки етиб келди

ИСЛОМОБОД, 1 сентябрь. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистон томонидан давомли муссон ёмғирлари ва сув тошқинларидан жабр кўрган қардош Покистон халқига ёрдам бериш мақсадида юборилган инсонпарварлик юки бугун Исломобод аэропортига етиб келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари махсус самолёти озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотлари, бошқа товарлардан ташкил этилган 40 тоннага яқин беғараз ёрдамни етказиб берди. Ушбу маҳсулотлар табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларга юборилади.

Исломобод халқаро аэропортида юкни Покистон фан ва технологиялар федерал вазири Ага Ҳасан Балоч ушбу мамлакат ҳукумати номидан қабул қилиб олди.

"Бугун биз учун шундай синовли ва мураккаб бўлган кунларда биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзган ўзбек қардошларимизнинг самимий ҳамдардлик туйғуларига гувоҳ бўляпмиз, - деди вазир. - Покистон ҳукумати ва халқи қардош Ўзбекистон раҳбарияти ва халқининг саховатини юксак қадрлайди.

Покистон ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича департаменти бош директори Шоҳ Файсал Какар ҳам ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ҳафта давомида Покистонда мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари миллионлаб оилалар кундалик ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. Айниқса, Балужистон ва Синд вилоятлари аҳолиси энг кўп зарар кўрди. Юз минглаб одамлар бошпанасиз қолди.

ОАВ хабарларига кўра, кучли ёмғир ва кенг қамровли сув тошқинларининг ҳалокатли оқибатлари натижасида 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид

Наманганда 61-халқаро гуллар фестивали б...

Бугун тонгда Наманганда анъанавий гуллар байрами ёрқин безатилган автомобиллар паради била...

Баҳриддин Чустийнинг мега-палови Дубайда...

Кеча Дубай (БАА) шаҳрида бўлиб ўтаётган “ЭКСПО-2020” Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон ку...

Пойтахтимизда ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги бо...

Бугун пойтахтимизда ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйи...

Сўнгги янгиликлар