10/Ноябрь/2022 Иқтисодий дипломатия
ЖИДДА, 10 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консули Нодиржон Турғуновнинг Макка шаҳридаги “Golden Star” компанияси бош директори Абдулмуъин Зурги билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш билан боғлиқ масалалар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Учрашув чоғида Саудия Арабистонидаги фармацевтика заводларига хом-ашё етказиш доирасида Ўзбекистондан желатин маҳсулотларининг экспорти масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Саудиялик тадбиркор “Golden Star” компанияси бош директори Абдулмуъин Зурги компания менежери Мажид Азиз Мухаммад Одех ҳамроҳлигида ноябрь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга боришни режалаштираётганини маълум қилди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад “MMM Amin Bio” компанияси томонидан желатин маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши жараёнлари билан танишиш, экспорт ҳажми ва нархини келишиш ҳамда тегишли икки томонлама битимни имзолашдан иборат.