Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Май/2020   COVID-19

Ўзбекистонга Корея Республикасидан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди


СЕУЛ, 27 май. /Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида, шунингдек Ўзбекистонда Covid-19 тарқалишининг олдини олиш ва унга барҳам беришга кўмаклашиш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроватдан  иборат инсонпарварлик ёрдами Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon Co., Ltd” компанияси кўмагида ташкиллаштирилди ва  “Uzbekistan Airways” АЖнинг юк ташиш чартер рейси билан Ўзбекистонга жўнатилди. 

Мамлакатимиз дипломатик миссияси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эҳтиёжлари учун коронавирус инфекциясига қарши курашишга йўналтирилган инсонпарварлик ёрдами, биринчи навбатда, юқори технологияга эга тиббий асбоб-ускуналар (кўтариб юришга қулай кўчма рентген ускуналари, шприц насослари ва бошқа қўшимча жиҳозлар)ни кенг кўламда жалб қилишни изчил давом эттирмоқда.

Умумий оғирлиги тахминан 15 тонна бўлган 126 минг долларлик инсонпарварлик ёрдамининг қолган қисми навбатдаги юк ташиш чартер рейси билан жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни ҳам Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг “Suwan TPL” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 20 та ярим автоматик механизмли ва кўп функцияли тиббий кроват етказиб берилган эди.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган ҳаво лайнери Тошкентга бугун етиб келади.

Мавзуга оид

АҚШ ва Канададаги ватандошлар хавфсизлиг...

АҚШ ва Канадада вақтинча бўлиб турган ва коронавирус пандемияси туфайли қийин аҳволга туши...

Ўзбекистонда бир кунда яна 318 киши COVI...

3 июль куни мамлакатимизда 318 та янги COVID-19 касаллигига чалинганлар аниқланди, шундай ...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида вақтинч...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуани б...

Сўнгги янгиликлар