Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   COVID-19

Ўзбекистонга россиялик тиббиёт ходимларининг навбатдаги гуруҳи келмоқда


ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Аввал хабар берилганидек, Россия Федерациясининг 40 га яқин етук мутахассислари бир ой давомида юртимизда бўлиб, инфекцияга қарши кураш жараёнларида шифокорларимиз билан ҳамкорлик қилган эди.

Бугун Ўзбекистонга ушбу мамлакатдан тиббиёт ходимларининг навбатдаги гуруҳи ташрифи кутилмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Ушбу гуруҳ Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, жарроҳ шифокорлар, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалардан иборат 35 нафар тиббиёт ходимларидан иборат. Гуруҳ раҳбари – тиббиёт фанлари доктори Константин Покровский.

“Бугун юртимизга учиб келиши кутилаётган гуруҳ аъзолари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишда иштирок этади”, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Мавзуга оид

Навоийнинг бир неча шаҳар ва туманларига...

Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, Учқудуқ, Томди, Конимех ва Хатирчи туманларига ви...

Ҳиндистон ҳукумати тиббиёт ходимлари учу...

Ҳиндистон ҳукумати тиббиёт ходимлари учун бепул онлайн ўқув курсларини ўтказади....

Нурмат Отабеков Тошкентдаги клиникаларда...

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ...

Сўнгги янгиликлар