Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Июнь/2022   Долзарб

Ўзбекистонга Венгрия қишлоқ хўжалиги вазири бошчилигидаги делегация ташриф буюради

ВЕНА, 25 июня. /ИА “Дунё”/. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Венгрия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқаро алоқалар бўйича давлат котиби ўринбосари Оскар Окрёш билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда олий ва юқори даражадаги расмий ташрифлар якунлари бўйича қабул қилинган “Йўл хариталари”да белгиланган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қўшма лойиҳаларнинг амалга ошириш, шунингдек, Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланаётганлиги ва тегишли идоралар ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилганлиги қайд этилди, жумладан, ҳамкорликнинг натижаларидан бири сифатида Ўзбекистонда самарали фаолият юритаётган Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий маркази кўрсатиб ўтилди.

2021 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган ушбу марказ картошкачилик соҳасида кенг қамровли илмий изланишлар олиб бориш, Венгриядан келтирилган навларни синовдан ўтказиш ва уруғлик картошка етиштириш билан шуғулланади.

Шунингдек, бўлиб ўтган музокаралар давомида Оскар Окрёш Венгрия қишлоқ хўжалиги вазири Иштван Надь бошчилигидаги делегациянинг жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари биринчи йиғилишида иштирок этишини маълум қилди.

Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида
1-Туркий агрофорумда қатнашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг бир қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, ташриф дастуридан Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиш ҳам ўрин олган.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон раҳбарининг Олий Евроосиё иқт...

Покистоннинг «Daily Spokesman», «National Herald Tribune», «Pakistan in the World», «Paki...

Қирғизистондан муносабат: Ўзбекистон сав...

Қирғизистонлик сиёсатшунос Игор Шестаков Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг...

Ҳар бир халқ ўз тили ва миллий ўзлигини ...

Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси Латвия университети академик кутубхонаси билан ҳамкорли...

Сўнгги янгиликлар