Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Декабрь/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистонлик 30 нафардан ортиқ меҳнат мигранти Жанубий Кореяга келди


СЕУЛ, 6 декабрь. /“Дунё” AA/. Кеча Ўзбекистоннинг 31 нафар фуқаросидан иборат навбатдаги гуруҳ «Е-9» визаси асосида меҳнат қилиш учун Корея Республикасига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” AA мухбири.

Инчхон халқаро аэропортида юртдошларимизни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА)нинг ушбу мамлакатдаги ваколатхонаси ва Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари ташкилий тарзда кутиб олди.

Фуқароларимиз билан ўтказилган қисқа мулоқот давомида ТММA ваколатхонаси вакиллари уларни Жанубий Корея қонунчилиги тартиб қоидалари ва мамлакатда жорий этилган карантин талаблари билан таништирди. Шунингдек, ватандошларимизга меҳнат шартномаси талабларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

4 йилу 10 ой давомида Корея Республикасида иш жойини ўзгартирмасдан, ушбу мамлакат қонун қоидаларини бузмасдан Ўзбекистонга қайтган ишчилар, қайта шартномага эга бўлиб яна Жанубий Кореяга ишлагани келиш имкониятига эга бўлиши тушунтирилди.

Элчихона маълумотига кўра, юртдошларимиз аэропортдан карантин даврини ўташ учун олдиндан тайёрлаб қўйилган жойларга етказилди. Карантин учун белгиланган меҳмонхонада фуқароларимиз учун барча керакли шароит яратилган бўлиб, улар 10 кун давомида ўзларини яккалагандан сўнг иш жойларига етиб бориши режалаштирилган.

Мавзуга оид

Пусан шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган ...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаг...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси “Олти...

Кодже шаҳрида жойлашган «Samsung» ва «Daewoo» компанияларининг кемасозлик заводларида 500 ...

Туркияда қийин аҳволга тушиб қолган вата...

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳуз...

Сўнгги янгиликлар