Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Сентябрь/2020   Спорт

Ўзбекистонлик чавандоз Латвиядаги турнирда ғалаба қозонди


ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА/. Латвия пойтахти Рига шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича «FEI CSI2*-W» халқаро турнири ўтказилди. Дунёнинг 50 га яқин мамлакатларидан келган чавандозлар иштирок этган халқаро турнирда ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, биринчи ўринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Юртдошимиз дастлаб «Camerlane» лақабли тулпорида тўртинчи ўринни қайд этди. Кейин эса «For Fan» лақабли отида муваффақият қозонди. Ушбу босқичдаги энг яхши натижа 38,58 сония – айнан юртдошимизга тегишли бўлди.

Ундан кейинги ўринларда Латвия ва Эстония вакиллари жой олди.

Мавзуга оид

Любинко Друлович: “Олимпия ўйинларига й...

Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ва Австралия терма жамо...

Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган «ЖЧ...

Халқаро футбол ассоциацияси – ФИФА 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг фи...

Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари...

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) аъзолари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё...

Сўнгги янгиликлар