Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


28/Сентябрь/2021   Таҳлил

Ўзбекистонлик экспертлар Германияда якшанба куни ўтказилган парламент сайловида кузатувчи сифатида иштирок этди


ТОШКЕНТ, 28 сентябрь. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Марказий Осиё халқаро институти вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Германияда парламент сайловини ташкил этиш ва ўтказиш амалиёти, шунингдек, Берлиндаги сайлов участкалари фаолияти билан танишиб, қатор сайлов комиссиялари аъзолари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрь куни Германияда муҳим сиёсий тадбир – навбатдаги парламент сайлови бўлиб ўтди. Сайлов 16 йил ичида биринчи марта ГФРнинг амалдаги канцлери иштирокисиз ўтказилди. Маълумки, 2018 йилда 4 маротаба канцлер сифатида фаолият кўрсатган Ангела Меркель мамлакатнинг энг йирик сиёсий кучи – Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) раиси лавозимидан истеъфога чиққан ва сиёсатдан кетишини эълон қилган эди.

Айтиб ўтиш жоизки, федерал канцлер лавозими учун энг машҳур сиёсий партиялардан уч номзод курашмоқда. Улар Христиан демократик иттифоқи/Христиан социал иттифоқи (ХДИ/ХСИ) блокидан – ХДИ раиси Армин Ланшет, Германия социал-демократик партиясидан – вице-канцлер вазифасини бажарувчи, Германия молия вазири Олаф Шольц ва «Union90/Green»дан – партия ҳамраиси Анналена Бербок.

Германиянинг 83 миллиондан ортиқ аҳолисидан 18 ёшдан ошган 61 миллионга яқин фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Шундан 31,2 миллиони аёллар (51,7%) ва 29,2 миллиони эркакларни (48,3%) ташкил қилади. ГФР ҳудуди 299 та округга бўлинган. Бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий вақт бўйича соат 08.00 дан 18.00 гача очиқ бўлган 60 мингга яқин сайлов участкаси ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси, участка комиссияси аъзолари, шунингдек, пойтахт сайлов бошқармаси вакиллари билан суҳбат чоғида сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, фуқароларнинг хоҳиш-иродасини эркин ифода этишлари учун қулай шароит яратиш бўйича тажриба алмашди.

Германия томонига жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови, 2019 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш амалиёти тўғрисида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон вакиллари, шунингдек, Германия томонини миллий сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, округ ва участка сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш амалиётини такомиллаштириш, уларни тузиш тамойиллари, фаолиятнинг очиқ, объектив характерини таъминлаш вазифалари билан таништирди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Германия сайлов қонунчилиги қиёсланганда айрим жараёнлар ўхшашлиги намоён бўлди. Булар қаторида муддатидан олдин овоз бериш имконияти, ногиронларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш кабиларни келтириш мумкин. Шу билан бирга, германиялик экспертлар Ўзбекистон сайлов қонунчилигида чет элда овоз бериш имкониятлари ва гендер тенглигини таъминлашнинг қонуний мустаҳкамланиши каби янгиликларни юқори баҳолади.

Германия вакиллари, шунингдек, халқаро кузатувчиларнинг Ўзбекистондаги сайловларда қонуний равишда иштирок этиш тартибига катта қизиқиш билдирдилар. Айтиб ўтиш лозимки, Германияда халқаро кузатувчиларнинг иштироки ва уларнинг ваколатларини қонуний тартибга солиш механизми мавжуд эмас.

Ўзбекистонлик экспертлар ташрифи дастуридан Федерал Президент ва Федерал Канцлер бўлимларида, Ташқи ишлар вазирлигида, Германия Бундестагида, Бранденбург федерал штатининг Ландтагида (парламентида) икки томонлама учрашув ва музокаралар, шу билан бирга Германиянинг етакчи таҳлил марказлари, жамғармалари ва ихтисослашган ташкилотлари билан (SWP, DGAP, ZOIS, KAS, FES, ВКНЭ) давра суҳбатлари ўтказиш ҳам ўрин олган.

Мавзуга оид

Афғонистонда тинчлик ўрнатилишининг асос...

АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тарихий тинчлик шартномаси имзоланди....

Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистон т...

Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистон томонидан илгари сурилган минтақалараро транспорт в...

Бельгия эксперти: Европа Иттифоқи Марказ...

Брюсселда жойлашган Европа Осиё тадқиқотлари институти катта илмий ходими Альберт Туркстра...

Сўнгги янгиликлар